Uzbek Юз йиллик чинорларни кесиш навбати Самарқандга келди
Самарқанд шаҳри марказидаги хиёбонда 50-60 йиллик чинорлар кесила бошлади. Икки кишининг қулочи базўр етадиган соғлом дарахтларнинг кесилиши маҳаллий аҳолининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Расмийлар бунинг сабабини дарахтларнинг касаллангани билан изоҳламоқда. Самарқанд шаҳри марказидаги боғда, Амир Темур хиёбонида ва бошқа ҳудудларида ўнлаб чинор, каштан сингари кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда хабар берган Озодликнинг Самарқанддаги манбасига кўра, юз йиллик чинорлар кесиляпти: “Амир Темур ҳайкали турган жойда жуда ҳам чиройли ва кўркам узун хиёбон бор. Ана шу жойда катта-катта чинорларни кесиб машиналарга юклаб олиб кетишяпти. Ҳеч қаерига қурт тушмаган, соғлом дарахтлар. Одамлар бундан норози бўлмоқда”, деди манба.